Ўзбекистон Республикаси ИИВ масъул ходимлари томонидан Нукус шаҳрида сайёр қабул ўтказилди.
Жорий йилнинг 11 сентябрь куни куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги масъул ходимлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида ўтказилган ўтказилган сайёр қабулга Нукус шаҳри ва Нукус туманлари аҳолиси иштирок этишди. Бевосита очиқ мулоқот руҳида ўтказилган қабул жараёнида фуқаролардан 22та мурожаатлар келиб тушган бўлса мурожаатларнинг 2 таси жойида ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган 6 та мурожаатлар кўриб чиқиш учун тегишли мутасадди идоралар вакиллари томонидан назоратга олинди. 14 та мурожаат бўйича асослантирилган ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Мурожаатларда асосан фуқаролик олиш, биометрик паспорт расмийлаштириш, соҳа ходимларига миннатдорчилик, ички ишлар, терговга қадар текширув ҳамда суриштирув ҳаракатларидан норозилик масалалари кўтарилди.
Хусусан, қабул давомида узоқ йиллардан бери фуқаролиги бўлмаган шахс сифатида яшаб келаётган З.Бекмуратова ва қизи С.Бекмуратовалар Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги олиш бўйича қилган мурожаатлари ўрганиб чиқилиб амалий ёрдам берилди. Шунингдек Нукус шаҳрида яшовчи фуқаро, Ж.Муратбаев ичга қабул қилиш юзасидан қилган мурожаати ижобий ҳал қилиниб, Нукус шаҳар ИИО ФМБ ҲПБ профилактика инспектори ёрдамчиси лавозимига ишга қабул қилинди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати