ЎҚУВ-СЕМИНАРДА ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАРИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ЮЗАСИДАН ТУШУНЧАЛАР БЕРИЛДИ
Жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда суриштирув ишларида йўл қўйилаётган камчиликлар, фаолиятни янада яхшилаш борасидаги вазифаларни белгилаб олиш мақсадида туман Ички ишлар бўлимида бу бўйича тасдиқланган дастурга мувофиқ ўтказилаётган ўқув-семинарлар давом этмоқда. Ўқув-семинарда ички ишлар ходимлари соҳага оид миллий қонунчиликдаги янгиликларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамияти, уларни амалга ошириш механизмлари, давлат ва нодавлат ташкилотлар, фуқаролар йиғинлари билан ўзаро ҳамкорликни тўғри ташкил этиш йўлларини ўрганиб, тушунчаларини кенгайтирилмоқда.
8 февраль куни туман Ички ишлар бўлимининг мажлислар залида режага мувофиқ “ Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияси томонидан маъмурий ишларни кўрилишида суриштирув органлари томонидан йўл қўйилаётган камчиликлар, суриштирув сифатини ошириш бўйича таклифлар, Вояга етмаганларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлиги учун жавобгарлиги бўйича тушунча” мавзусида навбатдаги ўқув-семинар ўтказилди. Ўқув-семинарда Вояга етмаганлар ишлари бўйича Амударё тумани идоралараро комиссия масъул котиби Ж.Холмуродов ҳамда туман Ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосарлари иштирок этдилар.
Ушбу ўқув-семинарда Вояга етмаганлар ишлари бўйича Амударё тумани идоралараро комиссия масъул котиби Ж.Холмуродов мамлакатда баркамол авлодни тарбиялаш борасида амалга оширилаётган комплекс дастурлар доирасида Вояга етмаганлар назоратсизлиги ва ҳуқуқбузарликларининг олдини олиш борасида мақсадли тадбирлар ўтказиб келинаётганлигини эътироф этди. Шунингдек, “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни Вояга етмаганларнинг назоратсизлиги ва ҳуқуқбузарлигини профилактика қиладиган идора ва муассасаларнинг бу борадаги масъулиятини кучайтириш, болаларнинг ғайриижтимоий хулқ-атворини эрта аниқлаш ва бартараф этиш борасидаги тадбирлар самарадорлигини янада яхшилаш имконини бераётганлигини қайд этиб ўтди.
Шу билан бирга, Вояга етмаганлар томонидан ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир этилишининг олдини олиш, уларда қонунга итоаткорлик хулқ-атворини шакллантириш, ижтимоий хавфли аҳволда бўлган болалар ва оилаларни ижтимоий-педагогик реабилитация қилиш борасидаги ишларни ташкил этишдаги баъзи нуқсонларни тузатиш лозимлигини таъкидлади. Шунингдек, болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш билан боғлиқ долзарб муаммоларни ҳал қилиш, йўл қўйилаётган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва ушбу масалада ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарурлигини айтиб ўтди.Ўқув-семинар якунида мавзу юзасидан тингловчилар билан савол-жавоб ўтказилиб, тушунчалар янада мустаҳкамланди.
Амударё тумани ички ишлар бўлими