ЎҚУВ – КАРЬЕРА ЖАРАЁНИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрель кунидаги ПҚ – 5076-сон «Ички ишлар органлари учун профессионал кадрлар тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори,Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021 йил 3 июнь кунидаги «Ички ишлар органларидаги ўзликсиз ўқув-карьера жараёни тизими бўйича ходимларга навбатдаги махсус унвонлар бериш учун ўқитишни ташкил этиш тўғрисида»ги114-сонли фармойиши ҳамда 2021 йил 12 июль кунидаги 2/2818-сон кўрсатмасига мувофиқ, ички ишлар органлари ходимлари навбатдаги «катта сержант», «капитан», «майор» ва «подполковник»махсус унвонларини олиш учун Вазирлик Малака ошириш институти томонидан ўтказиладиган махсус ўқув курсида таҳсил олишлари ҳамда белгиланган намунадаги сертификатни қўлга киритиш кераклиги белгиланган.
Шу муносабат билан, Вазирлик Малака ошириш институти ҳудудий филиалида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Кадрлар бошқармаси билан ҳамкорликда«капитан» махсус унвонини олиш учун масофавий ўқув курсига жалб қилинган ички ишлар органлари тизимидаги соҳавий хизмат ходимларига ўқув курси олди йўриқномаси ўтказилди. Шунингдек, уларга шахсий логин-пароллар белгиланган тартибда топширилди.
Масофавий ўқув курси сўнгида, тест шаклида ўтказиладиган якуний имтиҳондан мувофаққиятли ўтган ходимларга белгиланган намунадаги сертификатлар берилиши белгиланган, дейди, Вазирлик Малака ошириш институтининг Қорақалпоғистон Республикаси филиали раҳбари, юридик фанлари бўйича фалсафа доктори, подполковник Сапарбай Алламбергенов.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати