16 Август 2021 йил 931

ЎҚУВ – КАРЬЕРА: ТАЪЛИМ, СИНОВ, НАТИЖА

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрель кунидаги ПҚ – 5076-сон «Ички ишлар органлари учун профессионал кадрлар тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорига асосан, ички ишлар органларида узлуксиз ўқув-карьера тизими жорий этилди.
Унга кўра, ички ишлар органлари ходимлари «катта сержант», «капитан», «майор» ва «подполковник» махсус унвонларини олиш учун “Вазирлик Малака ошириш институти томонидан ташкил этилган махсус ўқув курсда таҳсил олишлари ва белгиланган намунадаги сертификатни қўлга киритиш”лозимлиги белгиланди.
Шунингдек, «полковник» махсус унвонига“ходимнинг хизмат фаолиятида юқори натижаларга эришганлиги”, “ҳаракатда интизомий жазоси мавжуд эмаслиги”, “Вазирлик Академияси магистратураси ёки Қуролли Кучлар Академияси икки йиллик таълим дастурини”, “бошқа олий таълим муассасаларининг молия-иқтисод, техник ёки тиббий соҳалари йўналишлари бўйича магистратурасини”, “ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасаларининг муқаддам фаолият кўрсатган магистратураси, олий академик курслари ҳамда раҳбар кадрлар тайёрлаш факультети (олий курслари)ни мувофаққиятли тамомлаган”ёхуд“илмий даражага эга бўлган”ходимлар тавсия этилиши белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021 йил 3 июнь кунидаги 114-сонли фармойишига асосан, Вазирлик Малака ошириш институтининг ҳудудий филиалида «подполковник» махсус унвонини олиш учун ўқув курсига жалб қилинган Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар органларидаги соҳавий хизмат ходимлари тасдиқланган дастурга мувофиқ масофадан (онлаин) ўқитилмоқда.
Ўқув курсида машғулотлар давлат ва нодавлат ташкилотлари, ҳуқуқ-тартибот органлари, етакчи таълим муассасалари раҳбар ходимлари, бой амалий тажриба ва юқори малакага эга илмий-педагогик ходимлар ҳамда мутахассислар, шунингдек, Вазирликнинг тегишли соҳавий хизмат ходимлари томонидан ўтказилмоқда.
Ўқув курси сўнгида, ходимлардан синов қабул қилиниб, мувофаққиятли ўтган ходимларга тасдиқланган намунадаги сертификатлар берилиши белгиланган, дейди, Вазирлик Малака ошириш институтнинг Қорақалпоғистон Республикаси филиали раҳбари, юридик фанлари бўйича фалсафа доктори, подполковник Сапарбай Алламбергенов.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech