26 Декабр 2024 йил
2320
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков бошчилигида Тахиатош туманидаги Оилавий болалар уйи тарбияланувчиларига Президент совғалари топширилди
Янги йил байрами муносабати билан
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков Тахиатош
туманидаги Оилавий болалар уйи тарбияланувчиларидан хабар олиш учун ташриф
буюрди. Ички ишлар вазири ҳамда туман сектор
раҳбарлари болаларни байрам билан табриклаб, уларга Президентимиз томонидан ҳар
йили бериладиган Президент совғаларини топширилди. Бу совғалар уларга катта
хурсандчилик улашиб, таассуротлар қолдирди. Ундан сўнг, тарбияланувчилар
томонидан тайёрланган концерт дастури йиғилганлар назарига инъом этилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ
Ахборот хизмати