4 Август 2021 йил 790

Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тест синовлари ўтказиладиган объектларда хизматга жалб этилган ходимлари билан хизмат олди Йўриқномаси ўтказилди.

Жорий йилнинг 5-август кунидан бошлаб  Нукус шаҳрида жойлашган «Турон» марказий ўйингоҳида, Республика ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган БУСМ теннис кортида ва Республика ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган БУСМ теннис стадионида абитуриентлардан тест синовлари қабул қилиниши белгиланган.
Бугунги кунда тест синовлари ўтказиладиган мазкур объектларда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар, йўл ҳаракати ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш учун Ички ишлар, Миллий гвардия ва Фавқулотда вазиятлар вилоят бошқармалари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимларидан таркиб топган куч воситалар жалб этилиб, хизмат олиб боришлари белгиланган.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ППХваЖТСБ бошлиғи подполковник Ш.Абдуллаев томонидан тест синовлари ўтказиладиган объектларда хизматга жалб этилган шахсий таркиб ва куч воситалар иштирокида синов имтиҳонлари жараёнида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар, йўл ҳаракати ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, юзасидан йўриқнома ўтказилиб, мутасадди раҳбарларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

 

Text to speech