5 Декабр 2024 йил 3455

Олтинчи минтақавий ҳудуд 2-сон тергов ҳибсхонасига ОМБУДСМАН ташриф буюриб, мониторинг ўтказди

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича минтақавий вакили Ж.Шлимбетов ташриф буюриб, 2-сон тергов ҳибсхонаси бошлиғи полковник У.Ч.Қурбанбаев билан биргаликда ўрганиш ишларини олиб боришди. Бунда, Омбудсман қутиси кўздан кечирилди, камерада сақланаётган шахсларнинг мурожаатлари тингланиб, уларга яратилган шарт-шароитлар ўрганилди,  бундан ташқари махсус контингентнинг изидан келган оила-аъзолари ва яқин қариндошлари билан суҳбатлар ва тушунтириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, 8-декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куни муносабати билан шахсий таркиб билан ўқув машғулоти ўтказилди. Ўрганиш давомида ҳибсхона раҳбариятига жорий йил 11 ой давомида фуқаролар томонидан жами 29 та, шундан 3 таси ёзма равишда ва 26 таси оғзаки равишда мурожаатлар келиб тушган бўлиб, барчаси ижобий ҳал қилинганлиги маълум бўлди

Text to speech