19 Январ 2022 йил 760

“Ўқимаган бўлсанг ҳам гувоҳнома олиб бераман” Фирибгарлик йўли билан пул ишламоқчи бўлган фуқаронинг нияти амалга ошмади.

Жорий йилнинг 15 январь куни Беруний туманида фуқаро Р.Р Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ раҳбарияти номига ариза билан мурожаат қилиб, ўз мурожаатида Беруний туманида яшовчи “И” исмли шахс унга ўқув ташкилотида ўқимаган бўлса да ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришини ваъда қилиб эвазига 3.500.000 сўм талаб қилаётганлиги ҳақида билдирган ва “И” исмли шахсга қонуний чора кўришни сўраган. Мазкур мурожаатга асос, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари билан ҳамкорликда Беруний туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида “И” исмли шахс фуқаро Р.Рдан талаб қилган 3.500.000 сўм пулларни олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК департаменти Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми, 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech