14 Декабр 2021 йил 655

Отам онам ва мен» номи билан спорт мусобақаси ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида 15 ноябрь кунидан 15 декабрь кунлари оралиғида жорий этилган “Касбий тайёргарлик” ойлиги Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар органларида ҳам уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.
Ойлик доирасида турли маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Хусусан жорий йилнинг 14 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимлар ва оила аъзолар ўртасида «Отам онам ва мен» номи билан спорт мусобақаси ўтказилди.Унга жами 9 оилалар иштирок этиб, тўсиқлар оша югуриш, чаққонлик ва мерганлик,  моҳир ҳужумчи каби шартлар бўйича беллашди. 
Мусобақада оиласи билан биргаликда  ҳамма шартларни аъло даражада бажарган оилалар аниқланиб учинчи ўринни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Нукус «Темурбеклар мактаб» ҳарбий академик лицей ходими Ш.Қудайбергеновлар оиласи, иккинчи ўринни вазирликнинг ППХваЖТСБ ходими Н. Раметуллаевлар оиласи ва фахрли биринчи ўринни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Нукус «Темурбеклар мактаб» ҳарбий академик лицей ходими Н.Уразимбетовлар оиласи эгаллади.
Ғолибларни тақдирлаш тадбирига Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирнинг ўринбосари полковник И.Ахмедов иштирок этиб, ходимларнинг нафақат ўзлари оилалари ҳам спорт билан шуғулланиши, соғлом турмуш тарзига амал қилишлари хизматда спортда яхши натижаларга эришишлари ҳақида айтиб ўтиб, ғолибларни табриклаб уларга диплом медаль ва совғаларни тантанали равишда топширди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.

 

Text to speech