18 Август 2021 йил 1566

Ўзаро ҳамкорлик Меморандумлари имзоланди

Жорий йилнинг 18 август куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандумларини имзолаш бўйича тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирга, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Ж.Темирханов унинг ўринбосари полковник И.Б.Ахмедов, Республика Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон Республикаси бўлими раҳбари Т.Ж.Атамуратов, Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси К.А.Каримов ва ички ишлар органлари ходимлари иштирок этишди.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидаларига таянган ҳолда, ички ишлар органлари тизимида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш, ижодий учрашувларни ўтказиш, улар ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш ҳамда ватанпарварлик, мардлик, фахр ва ифтихор туйғуларини мустаҳкамлаш соҳасида томонларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш мақсадида тузилган меморандумлар - Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси, ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Республика Маънавият ва маърифат маркази ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандумлар имзоланди ва келгусида ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар келишиб олинди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.

Text to speech