Байрам тадбири бўлиб ўтди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Тиббиёт бўлимининг сўлин гўшаларида фахрийлар учун байрам дастурхони ёзилди. "Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 30 йиллиги"ни нишонлашга бағишланган тантанали байрам тадбирига вазирлик раҳбарияти, соҳавий хизматлар ва ҳудудий ички ишлар органлари вакиллари ҳамда узоқ йиллар тизимда фаолият юритган фахрийлар иштирок этган Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов очиб берди.
Вазир ўз сўзида мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар айниқса кейинги йилларда барча соҳалар каби ички ишлар органларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ходимларни хизмат шароитларини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида айтиб ўтди. Шунингдек, байрам муносабати билан хизматда яхши натижаларга эришиб, Президентимизнинг фармонлари билан давлат мукофоти билан тақдирланган ходимларни табриклади.
Тадбир давомида, фахрийларга, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Фахрий ёрлиқлари, кўкрак нишонлари ва совғалар тантанали равишда топширилди.
Байрам тадбири, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВнинг Орол юлдузлари ва маданият ходимларининг концерт дастури билан давом этди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати