Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Ш.Н.Ходжаевнинг сайёр қабули бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 13 октябрь куни Нукус шаҳридаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхонаси биносида ҳамда Беруний тумани ёшлар марказида, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Ш.Н.Ходжаевнинг сайёр қабули бўлиб ўтди.
Қабулда фуқароларнинг, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қабул қилиш ва чиқиш, фуқаролик паспортин расмийлаштириш, доимий ҳисобга олиш ва чиқиш бўйича мурожаатлари қабул қилинди.
Қабуллар давомида, фуқароларнинг жами 34 та мурожаат кўриб чиқилган бўлиб, шулардан 9 таси жойида ижобий ҳал этилди.
Шунингдек 8 та қўшимча ўрганишни талаб қиладиган мурожаатлар бўйича аризалари олиниб ижроси назоратга олинди.
Бундан ташқари, қабуллар давомида 3 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсларга, Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортлари ҳамда 16 ёшга тўлган 4 нафар ёшларга дастлабки фуқаролик паспортлари тантанали равишда топширилди.
Беруний туманида ўтказилган қабулда туманнинг «Темир» ва «Аёллар» дафтарларига кирган хотин қизларига тикув машиналари топширилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.