25 Сентябр 2021 йил 722

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор А.И.Икрамов томонидан Беруний туманида сайёр қабул бўлиб ўтди.

Бугунги кунда аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, одамлар билан билан очиқ мулоқот орқали уларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим топиш мақсадида сайёр қабуллар ўтказилиб келинмоқда. Жорий йилнинг 4 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани "Ёшлар боғи" да Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-майор А.И.Икрамовнинг сайёр қабули бўлиб ўтди.
Қабулга, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов унинг ўринбосарлари бошқарма ва соҳавий хизматлар раҳбарлари иштирок этишди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган сайёр қабулда мурожаатлар асосан биометрик паспорт расмийлаштириш, соҳа ходимларига миннатдорчилик, ички ишлар органларига хизматга қабул қилиш, терговга қадар текширув ҳамда суриштирув ҳаракатларидан норозилик ҳамда фуқароларнинг ижтимоий масалалари юзасидан фуқаролардан 82та мурожаатлар келиб тушган бўлса мурожаатларнинг 24 таси жойида ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган 26 та мурожаатлар кўриб чиқиш учун тегишли мутасадди идоралар вакиллари томонидан назоратга олинган бўлса 32 та мурожаат бўйича асослантирилган ҳуқуқий тушунтиришлар берилди
Шунингдек сайёр қабул давомида, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига тан олинган фуқаро Ф.Бабажановага ва туманнинг 16 ёшга тулган бир гуруҳ ёшларига дастлабки Ўзбекистон Республикаси идентификацияси ID карталари топширилди.
Бундан ташқари, ҳудудда истиқомат қилувчи “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”да турувчи фуқароларга совғалар ва ногиронлиги бўлган фуқароларга ногиронлик аравачалари топширилди.


Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech