Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 30 йиллиги эсдалик нишонлари тантанали равишда топширилди.
«25-октябрь - Ички ишлар идоралари ходимлари куни" муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғи билан ватанимиз тинчлиги, эл-юрт осойишталигини таъминлаш йўлидаги кўп йиллик фидокорона хизматлари, жиноятчиликка қарши кураш ва унинг олдини олиш борасидаги самарали меҳнатлари, ўз хизмат бурчини бажариш чоғида кўрсатган мардлик ва жасорати, кадрлар тайёрлаш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси учун ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар органлари фахрийлари ва ходимлари "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 30 йиллиги" эсдалик нишони билан тақдирланган эдилар. Жорий йилнинг 10-11 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов ўнинг ўринбосари полковник И.Ахмедов, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи подполковник Қ.Самандаров Фахрийлар кенгаши райси истеъфодаги подполковник Ф.Санкибаевлар шаҳар ва туман ИИБларида ҳамда вазирлик аппарати ходимларига мазкур кўкрак нишонларини тантанали равишда топширишди.
Тадбирлар давомида, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов сўзга чиқиб, мамлакатимизда сўнги йилларда барча соҳалар каби ички ишлар органларида ҳам давлатимиз раҳбари ташаббуси билан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги ҳамда ижобий ўзгаришлар ва янгиланишлар ҳақида тўхталиб, тизимдаги ислоҳотлар нафақат таркибий ва ташкилий жиҳатдан, балки ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, раҳбарлар томонидан ходимларнинг тартиб-интизом ва қонунийликни таъминлаш ҳамда касб маданиятига қатъий риоя қилиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати