Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кунга бағишланиб тадбир бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 20 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги мажлислар залида, 21 октябрь Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кунга бағишланиб тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирга Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов унинг ўринбосарлари, Республика маънавий-маърифий маркази Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бош мутахассиси Н.Шынназаров, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ўзбекистон Республикасига меҳнати синган маданият ходими А.Утепбергенов ва вазирлик ходимлари иштирок этишди.
Тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов кириш сўзи билан очиб, байрам муносабати билан барчани табриклади. Шунингдек тадбир давомида сўзга чиққанлар томонидан, ўзбек тилининг жамият ҳаётидаги ўрни, унинг нуфузи нафақат мамлакатда, балки халқаро миқёсда ҳам юксалиб, жаҳонда ўзбек тилини, бу орқали миллий маданият ва урф-одатларни ўрганишга қизиқиш ортиб бораётганлигини таъкидлади. Байрам тадбири вазирликнинг «Орол юлдузлари» ансамблининг концерт дастури билан давом этди.
Тадбир давомида Ички ишлар ходимлари учун ходимлари учун китоб ярмаркаси ташкил этилиб, ярмаркадан, диний-маърифий, бадиий, илмий-оммабоп адабиётлар, жаҳон адабиётлари, болалар учун китоблар билан ўз китоб жавонларини бойитиш имкониятига эга бўлишди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати