Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи томонидан Қанликўл туманининг криминоген вазияти оғир ҳамда «қизил» тоифага тушган «Наўрыз» маҳалласи ўрганилди
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 03.01.2025 йилдаги «2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз
муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими
самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-1-сонли Қарорига асосан амалга
оширилаётган ишлари ўрганилиб, тегишли кўрсатмалар берилди.
Бундан ташқари, Қанликўл
тумани ички ишлар бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг
соҳага оид Фармон ва Қарорларининг ижроси ҳамда Ўзбекистон Республкаси Бош
прокуратураси ва Ички ишлар вазирлигининг 11.03.2025 йилдаги Қўшма кўрсатмаси
ижросини тўлақонли таъминлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар текширилди.
Шунингдек, ички ишлар бўлими ходимларининг яшаш
шароитлари ва оилавий аҳволи ўрганилиб, яқин қариндошлари билан суҳбатлар
ўтказилди.