12 Август 2021 йил 636

ПРОБАЦИЯ ХИЗМАТИ ХОДИМЛАРИНИНГ КАСБИЙ БИЛИМЛАРИ ОШИРИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021 йил 29 апрель кунидаги 85-сонли фармойишига асосан, жорий йилнинг 12-29 август кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар органлари тизимидаги Пробация хизмати ходимлари томонидан хизматдан ажралмаган ҳолда Вазирлик Малака ошириш институтининг таълим платформаси орқали касбий билимларини ошириш бўйича масофавий ўқув курсларида иштирок этишлари белгиланган.
Шу муносабат билан, Вазирлик Малака ошириш институти ҳудудий филиали раҳбари, юридик фанлари бўйича фалсафа доктори, подполковник С.Алламбергенов, Вазирлик Кадрлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник А.Бекимбетов, Вазирлик Пробация бўлими бошлиғи, подполковник У.Курбанбаева ҳамда пробация хизмат ходимлари иштирокида ўқув курси олди йўриқномаси ўтказилди.
Учрашувда пробация хизмати ходимларига Институтнинг масофавий таълим платформасида жойлаштирилган кириш тестини дастлаб топшириш, мавзуларни куннинг исталган пайтида “online” ёки “offline” режимида тўлиқ ўзлаштириш ҳамда мавзуларга доир тестларни, шунингдек, ўқув курси сўнгида якуний тестни юқори кўрсаткичлар билан топшириш вазифалари тушунтирилди. Шунингдек, соҳа ходимларига шахсий логин-пароллари тарқатилиб, уларга юклатилган вазифаларни ўз вақтида ижросини таъминлаш бўйича Вазирлик Пробация бўлимидан масъуллар бириктирилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech