30 Май 2020 йил 1497

ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРЛАРИНИНГ МАЛАКАСИ ОШИРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февраль кунидаги “Жамиятда ижтимоий-маънавий мухитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5938-сонли Фармони ва Ички ишлар вазирлигининг тегишли буйруғи талаблари ижросини таъминлаш мақсадида, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар органларининг сафдорлик лавозимларида хизмат қилиб келаётган олий маълумотга эга бўлган ходимлар орасидан ўз хизмат фаолияти давомида юқори натижаларга эришиб келаётган 40 нафар ходим ҳудудий ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими (бўлинмаси)нинг профилактика инспектори лавозимларига тайинланди.
Ушбу ходимларнинг соҳага оид ҳуқуқий билим ва касбий кўникмаларини ошириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан 2020 йилнинг 2 май куни тасдиқланган фармойиши асосида 30 соатга мўлжалланган ўқув машғулотлари ташкил этилди.
Ўқув машғулотларини юқори савияда ва самарали олиб бориш мақсадида, амалий иш тажрибасига эга юқори малакали мутахассис ходимлар ўқув жараёнига жалб этилиб, улар томонидан “ўқув услубий материаллари”, “маъруза фондлари”, “мультимедиа презентациялари” ва “тарқатма материаллари”дан фойдаланилган ҳолда ўқув машғулотлари олиб борилди.
Шунингдек, уларда саф кўникмаларини мустаҳкамлаш ва формали кийим-бош кийиш қоидаларига амал қилишларини таъминлаш юзасидан ўқув машғулотлари бошланишидан олдин саф кўриги ва саф тайёргарлик машғулотлари ташкил этилди.
Бундан ташқари, ўқув йиғини якунида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник И.Ахмедов, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Қорақалпоғистон Республикасы бўйича бўлими бошлиғи подполковник Ш.Қудияров ва Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ёшлар етакчиси лейтенант А.Кенгесбаевлар иштирокида ходимлар ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, ходимлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган салбий ҳолатларни олдини олиш ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишларини таъминлаш юзасидан учрашув ўтказилиб, тегишли вазифа ва тавсиялар берилди ҳамда ўз хизмат жойларига тарқатилди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech