2 Август 2021 йил 947

Пневматик қуролдан ўқ отиш тури бўйича мусобақа ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрь кунидаги ПФ-6099-сонли фармони талаблари ижросини таъминлаш ҳамда Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида, жорий йилнинг
30 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида спортнинг пневматик қуролдан ўқ отиш тури бўйича мусобақа ўтказилди. мусобақа якунларига кўра ғолибларга диплом ва эсдалик совғалар, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари полковник Б.Ражапов томонидан топширилди ва уларнинг келгуси хизмат фаолиятларида зафарлар тилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech