29 Декабр 2020 йил 669

Президент совғалари топширилди.

Мустақил мамлакатимизда болаларнинг бахтли келажаги учун барча шароитлар яратилиб берилмоқда. Айниқса, «Меҳрибонлик уйи», махсус мактаб интернатларининг тарбияланувчиларини боқувчисини йўқотган болаларни ва хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимларининг фарзандларини ижтимоий муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирлиги раҳбарияти уларнинг ҳол аҳволларидан тез-тез хабар олиб, ҳар бир байрам саналарида совғалар улашиб келмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов ўнинг ўринбосари полковник И.Ахмедов ва вазирнинг маслаҳатчиси истеъфодаги полковник О.Турдақовлар Янги йил байрами   муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар органларида хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оилаларидан хабар олиб уларга Президент совғалари ва вазирликнинг касаба уюшмаси томонидан тайёрланган совғаларни топширишди.
Ўз навбатида хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари эътибор ва ғамхўрликлар учун вазирлик раҳбариятига ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech