3 Июн 2020 йил 1092

Пробация ҳисобида турган шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Пробация бўлими бошлиғи подполковник У.Қурбанбаева   Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот Шуманай ва Қанликўл туманларида бўлиб ҳудудда пробация ҳисобида турган шахслар билан учрашиб улар билан профилактик суҳбатлар ўтказди.
Шунингдек пробация ҳисобида турган шахсларнинг бандлиги текширилиб уларнинг иш фаолиятлари ўрганилди. Бугунги мамлакатимизда коронавирус пандемияси бўлиб турган карантин даврида уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида озиқ-овқат маҳсулотлари етказилиб берилди.

 Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.

Text to speech