«ҚУРОЛ» ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА
Жорий йилнинг 25-июнидан 10-июль кунлари оралиғида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида ИИВнинг ППХ ва ЖТСБ Назорат-лицензиялаш фаолияти ходимлари томонидан «Қурол» махсус-профилактик тадбирлари ўтказилмоқда.
Мазкур профилактик тадбирларни ўтказишдан мақсад- ов қуроли сақлаш рухсатномасига эга шахслар томонидан шахсий қурол ва ўқ-дориларнинг сақланиш қоидаларига қатъий амал қилишини текшириш, уларнинг сақланишидаги йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш, шунингдек, жиноят ва турли бахтсиз ҳадислар содир бўлишининг олдини олишдан иборатдир. Маълумот ўрнида келтирадиган бўлсак айни кунда Қорақалпоғистонда 5839 нафар шахслар ов қуролини сақлаш рухсатномасига эгадир.
Ушбу тадбирга 245 нафар ички ишлар органлари ходимлари ва 14 нафар овчилик жамияти ишчи-хизматчилари жалб қилинган. Ўтказилган профилактик суҳбатлар давомида ўқ отиш ов қуролларига эга шахслар томонидан қуролни сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилаётганлиги бўйича кўздан кечирилиб, зарур маслаҳатлар бериб борилмоқда. Ҳозирда тадбир барча ҳудудларда давом этмоқда.
Шу ўринда Ички ишлар вазирлиги ов қуролини сақлашда фуқаролардан
-қурол ва унинг ўқ-дорилари қурол эгасининг доимий яшаш манзилида, қуролни сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқини берувчи рухсатнома ҳисобга олинган манзилда сақланиши лозимлиги;
-давлат томонидан белгиланган овчилик бадал пуллари ўз вақтида тўлаб бориши;
-қуролни сақлаш ва олиб юриш ҳуқуқини берувчи рухсатноманинг муддатига қатъий амал қилиш лозимлигини яна бир бор эслатиб ўтади.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати