Қўнғирот туманида «Соғлом турмуш учун 5000 қадам» акцияси ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сон “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 17 январдаги “Ички ишлар органларида хизмат, жанговар, жисмоний ва ахлоқий-психологик тайёргарлик машғулотларини ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 17-сон буйруғи ва 2021 йил 9 ноябрь кунидаги “Ички ишлар органлари тизимида касбий тайёргарлик ойлигини ўтказиш тўғрисида”ги 238-сон фармойишига асос ходимларнинг касбий тайёргарлик даражасини янада мустаҳкамлаш мақсадида, жорий йилнинг 23 ноябрь куни Қўнғирот туманида «Соғлом турмуш учун 5000 қадам» акцияси ўтказилди.
Мазкур акцияга, Қўнғирот тумани ички ишлар бўлими ходимлари ва уларнинг оила аъзолари, тумандаги ташкилот ҳамда муассасалардан жами 500 дан зиёд ходимлар иштирок этишди.
Акция сўнгида, тадбир иштирокчиларига Қўнғирот тумани маданият бўлими томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати