Қораўзак туманида фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди
Жорий йилнинг 28 июль куни, Қораўзак туманининг “Есим ўзак” ва “Қораўзак” ОФЙ ҳудудларида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник М.Рахматуллаев ҳамда тегишли ташкилотлар масъул раҳбарлари ва туман барча сектор раҳбарлари иштирокида ушбу овул фуқаролар йиғинида яшовчи фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди. Қабул давомида, вазир ўринбосари М.Рахматуллаев томонидан бир нечта фуқароларнинг турли ижтимоий масалаларидаги мурожаатлари қабул қилинди.
Жумладан, фуқароларнинг “маҳалла асфальт йўлини таъмирлаш, маҳалласига газ балонларни кўпроқ етказиб бериш, янги болалар боғчаси очиб бериш, енгиллаштирилган кредит ажратиб бериш ҳамда томорқа ерларига сув етказиб бериш” каби масалалари кўриб чиқилди.
Вазир ўринбосари М.Рахматуллаев ҳамда туман сектор раҳбарлари томонидан фуқароларнинг масалалари бўйича бир нечтаси жойида ижобий ҳал қилинди, айримларига ҳуқуқий тушунтириш берилди ҳамда қолган ҳолатлар юзасидан мурожаатлари қабул қилиниб, ижроси назоратга олинди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги тергов бошқармаси