16 Сентябр 2020 йил 973

Қораўзак тумани ва Нукус шаҳрида ўтказилган қабулларда 65 та мурожаатлар ўрганиб чиқилди.

Бугунги кунда аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, одамлар билан билан очиқ мулоқот орқали уларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим топиш мақсадида сайёр қабуллар ўтказилиб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Алишер Усмонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан жорий йилнинг   15-16 сентябрь кунлари Республикамизнинг Қораўзак тумани ва Нукус шаҳарларида сайёр қабулларни ўтказишди.Сайёр қабулларга ҳудудий вазирлик, идора раҳбарлари ва масъул ходимлари қатнашиб сайёр қабулларга келган фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиб чиқишди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги масъул ходимларига Қораўзак тумани ва Нукус шаҳарларида ўтказилган қабулларда, 65та мурожаатлар келиб тушган бўлса мурожаатларнинг 12таси жойида ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган 7 та  мурожаатлар кўриб чиқиш учун   тегишли мутасадди идоралар вакиллари томонидан назоратга олинди. 46 та мурожаат бўйича асослантирилган ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Қораўзак туманида ўтказилган қабулларда туманнинг “Куйбақ” овул фуқаролар йиғинида яшовчи фуқароларнинг мурожаатлари бўйича ҳудуднинг йўлларига қўм шағал тўшаш бўйича қилган мурожаати тегишли раҳбарлар томонидан ўрганиб чиқилиб ижобий ҳал этилди  ҳудуднинг йўлларига шу куннинг ўзида қўм шағал тўшалди.
Шунингдек, қабулларда ички ишлар органларига хизматга қабул қилиш бўйича мурожаат қилган тўртта ёш ички ишлар органларига хизматга қабул қилинди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech