Қорақалпоғистон Республикаси 3 сектор раҳбарлари ўқув семинарда иштирок этишди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 38-сонли кенгайтирилган тезкор йиғилиш баёнининг 4.1-банди ижросини таъминлаш мақсадида, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ППХваЖТСБнинг катта мажлислар залида барча 3-сектор раҳбарлари ва сектор штаби котиблари билан иқтисодиёт, инвестиция, қурилиш ва қишлоқ хўжалиги комплекси лойиҳалари ҳамда ҳудудларда камбағалликни қисқартириш, эҳтиёжманд оилаларга ёрдам кўрсатиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорликни қўллаб қувватлаш масалалари бўйича ўқув-семинар машғулотлари ўтказилди.
Ўқув-семинар машғулотларида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича, инвестиция ва ташқи савдо бўйича, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича, маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўйича ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг инвестиция ва ташқи савдо бўйича котибият ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосарлари иштирок этиб, улар томонидан иқтисодиёт, инвестиция, қурилиш ва қишлоқ хўжалиги комплекси лойиҳалари, ҳудудларда камбағалликни қисқартириш, эҳтиёжманд оилаларга ёрдам кўрсатиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорликни қўллаб қувватлаш масалалари бўйича 3-сектор раҳбарлари ва сектор штаби котибларининг билими ва иш тажрибасини ошириш бўйича маърузалар қилинди. Ўқув семинар давомида иштирокчилар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан жавоблар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.