16 Октябр 2021 йил 695

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов бошқармасида учинчи чорак якуни сарҳисоб қилинди.

Жорий йилнинг 15 октябрь куни, Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирлигида, вазир ўринбосари полковник М.Т.Рахматуллаев раислигида Ички ишлар вазирлиги тергов, эксперт-криминалистика бўлимларининг 2021 йил 9 ойи давомидаги иш кўрсаткичларини муҳокама қилиш, эришилган натижалар, йўл қўйилган камчиликлар ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан видеоселектор шаклида тезкор йиғилиш ўтказилди.
Танқидий руҳда ўтказилган тезкор йиғилишда соҳавий хизматлар томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида эришилган ижобий натижалар билан бир қаторда, тизимда йўл қўйилган камчиликлар, уларни келиб чиқишига сабаб бўлган омиллар, шунингдек, ходимларнинг тартиб ва ижро интизомига риоя қилишлари муҳокама қилинди ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан мақсадли чора-тадбирлар белгилаб олинди. Ҳар бир ходим «Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш - олий бурчимиз!» концептуал ғояси асосида иш олиб бориши лозимлиги белгиланди.
Тадбир давомида ўз хизмат бурчини масъулият билан сидқидилдан, ҳалол бажараётган, ижобий натижаларга эришиб, ҳамкасбларига ўрнак бўлаётган бир гуруҳ терговчи ва эксперт-криминалистика бўлими экспертларга Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг «фахрий ёрлиғи», пул мукофотлари ҳамда бошқада эсдалик совғалари топширилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech