СОҲАВИЙ ХИЗМАТ РАҲБАРЛАРИНИНГ КАСБИЙ БИЛИМЛАРИ ОШИРИЛМОҚДА
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2021 йил 30 июль кунидаги 158-сонли фармойишига мувофиқ, Вазирлик Малака ошириш институти томонидан Қорақалпоғистон Республикаси туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиқларинингмаънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари масофадан (онлайн) ўқитилмоқда.
Ўқув курсининг мақсади – шахсий таркиб ўртасида маънавий ва интелектуал салоҳиятни ошириш, ходимларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш, улар билан психологик мулоқотни ўрнатиш орқали самарали тарбиявий профилактик тадбирларни ташкил этиш, шунингдек, барча шахсий таркибга«Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз» ғоясини сингдириш бўйича соҳавий хизмат раҳбарларининг касбий билим ва кўникмаларини оширишдан иборат.
Тасдиқланган дастурга мувофиқ, ўқув курсидаги машғулотлар республика ҳуқуқ-тартибот органлари ва жамоат ташкилот вакиллари, шунингдек, етакчи олий таълим муассаса раҳбарлари ҳамда юқори малакага эга илмий-педагогик ходимлар ва мутахассислар томонидан ўтказилиб келинмоқда.
Ўқув курси сўнгида, тасдиқланган дастурни тўлиқ ўзлаштирган ҳамда якуний тест имтиҳонларидан мувофаққиятли ўтган соҳавий хизмат раҳбарларига сертификатлар бериш тартиби белгиланган, дейди, Вазирлик Малака ошириш институти ҳудудий филиали раҳбари, юридик фанлари бўйича фалсафа доктори, подполковник Сапарбай Алламбергенов.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати