Қорақалпоғистон Республикаси Прокурори Эркабой Тожиев ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебековлар томонидан Нукус шаҳри ҳудудларида криминоген вазиятнинг барқарорлигини таъминлаш, шунингдек қиш мавсумини беталофат ўтказиш, аҳолини табиий газ ва энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлашда қийнаб келаётган муаммолари жойларга чиққан ҳолда ўрганилди
Қорақалпоғистон Республикаси
Прокурори Э. Таджиев ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири Б.Торебековлар
соҳа масъуллари ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг мутасаддилари билан «Ҳудудгаз
Қорақалпоғистон» филиали ва «Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари»
корхонасидаги аҳолини электр энергия ҳамда газ билан барқарор таъминлаш бўйича
ишчи гуруҳларнинг чора-тадбирлар режаси билан танишиб, фаолиятида учрайдиган
носозликларни олдини олиш ва зудлик билан бартараф этиш юзасидан сменадаги
масъул ходимларга кўрсатмалар бериб, аҳолини газ ва электр энергияси билан
тўлиқ таъминлаш вазифасини қўйди. Бундан ташқари, Нукус шаҳри «Саманбай» МФЙда
жойлашган «Нажимаддин Кубра» кўчасидаги трансформатор, аҳоли томонидан электр
энергиясига бўлган талаб ортиб кетиши натижасида қисқа тўқнашув келиб чиқиши
оқибатида хонадонларга еткизилаётган электр энергиясидаги узилишларининг ҳолати
ўрганилиб, келиб чиққан носозликлар жойида таъмирланиб аҳолига электр энергиясини
етказиш муаммолари бартараф қилинди. Шунингдек, Нукус шаҳри «Наўбахар» МФЙда
жойлашган «Шағылсын» кўчасида яшовчи фуқароларнинг газ босими камлиги юзасидан
қилган мурожаати тегишли тартибда ўрганилиб, газ босимини кучайтириш бўйича
тегишли чора-тадбирлар амалга оширилди. ўрганиш ишлари давомида мутасаддилар
томонидан Нукус шаҳридаги «Ибрайым Юсупов» номидаги мактабнинг синфхоналари қиш
мавсумига тайёрлиги, мактабнинг иситиш тизими ҳамда ёнғинга қарши
мосламаларнинг аҳволи ўрганилди.