Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, полковник Бахтияр Торебеков Қораўзак тумани ҳудудида жойлашган олис ҳудудлардан саналган «Есимўзак» овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, фуқароларнинг муаммо ва мурожаатларини ҳал этиш юзасидан сайёр қабули ўтказилди
Халқ билан очиқ мулоқот қилиш орқали инсон ҳуқуқ ҳамда
манфаатларини таъминлаш, фуқароларнинг фаровон, бахтли ҳаёт кечириши учун
муносиб шарт-шароит яратиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, полковник Бахтияр Торебеков Қараўзак тумани «Есимўзак» маҳалласида сайёр қабул ўтказди. Сайёр қабул жараёнида фуқаролар вазирга
ўз масала ва муаммосини айтиб, атрофлича жавоб олишди. Қабул
давомида 21 нафар фуқаролардан турли масалаларда жами 21 та мурожаатлар қабул
қилинган бўлиб, ҳар бир мурожаат тегишли мутахассислар иштирокида, жойида
атрофлича ўрганиб чиқилди. Эътиборлиси шундаки, мурожаатларнинг 8 таси
шу ернинг ўзида ижобий ечим топди, 3 таси юзасидан фуқароларга малакали ҳуқуқий
маслаҳатлар берилди. Кўриб чиқиш муддат талаб этадиган 10 та мурожаатнинг
ижроси назоратга олинди. Албатта, бу каби сайёр қабулларни ўтказишдан кўзланган
асосий мақсад инсон қадри устувор даражага кўтарилган жамиятимизда
фуқароларнинг кундалик турмуш тарзида учраётган муаммоларни жойига бориб
бартараф этиб, уларни ҳаётидан рози қилишдир.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати