27 Июл 2021 йил 777

Сектор бошлиқлари томонидан Чимбой туманида фуқаролар мурожаатлари ўрганиб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Чимбой туманидаги Халқ қабулхонасига мурожаат этган фуқароларнинг мурожаатлари сектор бошлиқлари томонидан ўрганилиб чиқилди.Қабулларда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши раисининг ўринбосари М.Жуманов, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири 3 сектор бошлиғи А.Темирханов, Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи К.Артыковлар фуқаролардан келган мурожаатларни атрофлича ўрганиб чиқишди.
Қабул давомида, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирхановга фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаатлари атрофлича кўриб чиқилиб, масъул раҳбарларга мурожаатларни қонуний тартибда ҳал қилиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Хусусан, Чимбой тумани «Қызыл өзек» овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи С.Сапарбаевнинг келини номига кредит расмийлаштиришда амалий ёрдам сўраган мурожаати бўйича масъул раҳбарларга топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.


Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.

Text to speech