Семинар бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҲПББ бошлиғининг 1-ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосарлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2020 йил 10 октябрь кунги 147-сонли "Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш ойлигини ўтказиш тўғрисида"ги фармойишига асосан ўтказилаётган тадбирлар доирасида ҳамда Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг жорий йил 2 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикасига сафари давомида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш юзасидан берилган топшириқларни бажариш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Нукус ва Кегейли туманларида маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг ўринбосарлари иштирокида семинарлар ташкил этилиб, маҳалла фуқаролар йиғинларида юритилиши лозим ҳужжатлар юзасидан тушунчалар берилиб, тажриба алмашилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати