Шаҳар ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2021 йил 12 февраль куни Ички ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида, Нукус шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, жиноятларнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича фаолиятнинг самарадорлигини ошириш мақсадида прокуратура, ички ишлар, Миллий гвардия ва Нукус шаҳридаги сектор раҳбарлари ва бошқа масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда тузилган тезкор штаб фаолиятини давом эттирмоқда. Жорий йилнинг 13 август куни мазкур штабнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унга, Қорақалпоғистон Республикаси Прокурорининг биринчи ўринбосари адлия катта маслаҳатчиси С. Иматов, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари полковник Б.Ражапов штаб аъзолари ва масъул ходимлар иштирок этишди.
Йиғилиш давомида раҳбарлар томонидан, шаҳар ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш маҳалла ҳудудлари, айниқса «қизил ҳудуд»га кирган маҳаллаларнинг кириш-чиқиш жойларига кузатув камераларини ўрнатиш юзасидан топшириқлар берилди.
Шунингдек, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқаролар билан ишлаш, уларни ижтимоий-иқтисодий масалаларда қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш юзасидан мутасадди ташкилотлар раҳбарларига тегишли кўрсатмалар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.