16 Сентябр 2025 йил 40

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи Қонликўл туманида бўлиб "Оила-мактаб-маҳалла" тамойили асосида амалга оширилаётган ишлар жараёни ўрганилди

Туманда жойлашган мактабларда ўқувчиларнинг дарсга қатнашиши, мактаб ўқувчилари ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича "Оила-мактаб-маҳалла" тамойили асосида амалга оширилаётган ишлар ҳолати ўрганилди. Шунингдек, маҳаллалардаги профилактика инспекторларининг хизмат олиб бориши, аҳоли билан яқин алоқада бўлиши юзасидан ўрганилиб, тегишли кўрсатмалар берилди. Профилактика инспекторлари фаолияти самарадорлигини ошириш, аҳоли билан яқин алоқада бўлиши, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Text to speech