Соғлом турмуш тарзига амал қилишга қаратилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 ноябрдаги тиббий профилактика ишлари самарадорлигини янада ошириш орқали жамоат саломатлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4887-сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2020 йил 14 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органларида оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом овқатланиш турмиш тарзини тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирлар дастури» ва 2020 йил 24 декабрдаги «Ички ишлар органларида соғлом турмиш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 399-сонли буйруғи талабларининг ижросини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тиббиёт бошқармасининг бир гуруҳ малакали ходимларининг Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ходимлари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашув, давомида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Тиббиёт бошқармасининг малакали ходимлари томонидан соғлом турмиш тарзига риоя қилиш тўғри овқатланишнинг инсон саломатлигидаги аҳамияти ҳақидаги слайд ва видеороликлар орқали тушунчалар берилди.
Учрашув давомида ходимлар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар берилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати