18 Декабр 2021 йил 434

Қорақалпоғистон Республикасида 3-сектор ҳудудида истиқомат қилувчи оилалар ўртасида «Соғлом ва баркамол оила» шиори билан ўтказилаётган спорт ва китобхонлик мусобақаларнинг Республика босқичи ғолиблари аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5924-сон, 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сон Фармонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги “2020 - 2025 йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 781-сон Қарори ижросини таъминлаш, шунингдек республика 3-секторларида яшовчи оилалар ўртасида спорт мусобақалар ва китобхонлик беллашувлари ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар, Туризм ва спорт, Маданият ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирликлари қўшма қарорига мувофиқ жорий йилнинг 18 декабрь куни мусабақанинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 9-15 декабрь кунлари оралиғида Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туман бочқичлари иштирок этиб ғолиб бўлган 17 оилалар Республика босқичида беллашишди.
Мусобақанинг очилиш тадбирида, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазири С.Турманов Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари А.Алланазаровлар иштирок этиб, мусобақа иштирокчиларига омад тилаб бугунги кунда мамлакатимизда спорт ва китобхонликка қаратилаётган эътибор ҳақида айтиб ўтишди.
Сўнг мусобақага старт берилиб, иштирокчилар спорт мусобақаларида қувноқ стартлар, овчилар уйини, эпчиллар шарти, кучлилар, бадминтон, стол тенниси, шахмат ва шашка каби шартларда куч синашган бўлса китобхонлик йўналишида иштирок этган оилалар ўзлари ва оиласини таништириш ва ўқиган китоблари бўйича савол билимларини синовдан ўтказишди.
Мусобақа якунида «Соғлом ва баркамол оила» шиори билан ўтказилаётган спорт мусобақасида Шуманай туманидан Атаниязовлар оиласи, китобхонлик йўналишида Кегайли туманидан Утарбоевлар оиласи биринчи ўринни эгаллаб мусобақанинг кейинги босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Шунингдек, мусобақа ғолиблари ва иштирокчиларига ташкилотчилар томонидан тайёрланган диплом ва совғалар тантанали равишда тоширилди.


Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.

Text to speech