9 Феврал 2022 йил 794

Сўз мулкининг султони Алишер Навоий таваллудига бағишланиб вазирликда тадбир бўлиб ўтди.

Улуғ мутафаккир, сўз мулкининг султони Алишер Навоийнинг бой маънавий мероси асрлар оша бутун башариятни ҳайратга солиб, инсонлар қалбига, онгу шуурига эзгулик, инсонпарварлик, саховат, меҳр-мурувват зиёсини таратиб келмоқда. Мамлакатимизда улуғ бобокалонимизга эҳтиром кўрсатиш, асарларини ўрганиш, уни дунёда кенг тарғиб этишга доимий эътибор қаратилмоқда. 
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида  9 февраль куни Буюк шоир таваллудига 581 йиллигига бағишланган адабий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. 
Тадбирга, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник И.Ахмедов вазирнинг маслаҳатчиси истеъфодаги полковник О.Турдақов ва соҳавий хизматлар ходимлари иштирок этди.
Тадбирда, Қорақалпоғистон Республикаси ёзувчилар ижодий уюшмаси аъзоси А.Дарменов, Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижоди ҳақидаги маърузаси билан иштирок этди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қорақалпоқ академик лицейи ва «Темурбеклар мактаби» ҳарбий академик лицейи ўқувчилар томонидан Алишер Навоий асарларидан намуналар ўқилди.
Тадбир вазирликнинг «Орол юлдузлари» ансамблининг концерт дастури билан давом этди.
 

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.

Text to speech