15 Декабр 2021 йил 542

Спортчимиз муносиб кутиб олинди.

Олдин хабар берганимиздек, жорий йилнинг 4-12 декабрь кунлари оралиғида Тайланднинг Пкухет шаҳрида спортнинг муайтай тури бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди ходими Баймуратов Онгар Аяпберген ўғли 86 келограм вазн тоифасида иштирок этиб фахрли учинчи ўринни эгаллашга эришди.
Онгар Баймуратов бугун эрта тонгда Нукус халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинди. Тадбирга Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов унинг ўринбосарлари  ҚорақалпоғистонРеспубликаси туризм ва спорт бош бошқармаси масъул ходимлари ва спортчининг ота-онаси оила аъзолари ва мураббийлари иштирок этишди.
Тадбир давомида сўзга чиққанлар томонидан юртимизда спортга қаратилаётган эътибор натижасида спортчиларимиз томонидан эришилаётган ютуқлар ҳақида айтиб ўтиб, спортчига келгуси мусобақаларда бундан ҳам яхши натижаларга эришишини тилади.

Text to speech