10 Ноябр 2021 йил 810

 Спортнинг “Ҳарбий кўпкураш” тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021 йил 3 ноябрь кунги 231-сонли  «Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида спортнинг “Ҳарбий кўпкураш” тури бўйича мусобақани ўтказиш тўғрисида» ги буйруғига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикасида мусобақанинг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди. Мусобақанинг очилиш тадбирига Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов унинг ўринбосари полковник И.Ахмедов иштирок этди.
Унда сўзга чиққан Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов мусобақа иштирокчиларига  зафарлар тилади. Мусобақанинг Қорақалпоғистон Республикаси  ҳудудий босқичида Қоровул қўшинлари бош бошқармаси,  Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятлари  ИИБлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигидан жамоалар иштирок этишди.
Ички ишлар органлари ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шахсий таркибни турли касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи асослари орқали муҳофаза қилиш,  ходимларни спортнинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт турларига қизиқишини кучайтириш, шахсий таркиб ўртасида спортнинг ҳарбий кўпкураш турини оммавийлигини ошириш мақсадида ўтказилган мусобақада, спортчилар 400 метрга югуриш эстафета, 1000 метрга югуриш,  3000 метрга югуриш,  турникда тортилиш,  Куч ишлатиладиган машғулотлар комплекси ҳамда макаров пистолетида ўқ-отиш каби машқларни бажариб кўч синашишди
Мусобақа якунларига кўра ғолиблар аниқланиб, диплом ва совғалар билан тақдирланишди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

 

Text to speech