28 Январ 2021 йил 839

ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ОЛИБ БОРИЛДИ.

2021 йил 26 январь куни Беруний тумани ИИБ раҳбарияти, Пробация гуруҳи ва соҳавий хизматлар, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва маҳалла фаоллари иштирокида Пробация гуруҳи ҳисобида назорат остида турган шахслар билан учрашув ташкиллаштирилди.
Учрашувда масъуллар сўзга чиқиб, назорат остидаги шахслар томонидан турли кўринишдаги ҳуқуқбузарликлар ва қайта жиноят содир этилишининг олдини олиш бўйича тарғибот ишлари олиб борилиб, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Шунингдек, назорат остидаги шахслар ўртасида соғлом турмуш тарзига амал қилишлари юзасидан турли тадбирлар ва спорт мусобақаларини ташкиллаштириш бўйича таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. Ўз навбатида пробация гуруҳида ҳисобда турган шахслар давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз томонидан уларга берилган имкониятлар ҳамда ғамхўрликлар учун ўз миннатдорчилигини билдиришди ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech