28 Август 2021 йил 920

Танлов ғолиблари тақдирланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5050-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепцияси ижросини таъминлаш ҳамда ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини шахсий таркибга етказиш. жойлардаги кутубхоналарни маънавий-маърифий, бадиий-эстетик талабларга жавоб берадиган миллий ва жаҳон адабиётининг энг сара намуналари билан бойитиш, шунингдек, ходимларининг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури, дунёқараши ва маънавиятини юксалтириш, китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда улар ўртасида фаол китобхонлар сафини кенгайтириш ва нотиқлик хусусиятларини юксалтириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021 йил 02 августдаги 274-сон буйруғи ижросини бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги соҳавий хизматлари ва шаҳар-туман ИИБлари ўртасида ўтказилган «Намунали маънавият ва маърифат хонаси» ва «Энг яхши кутубхона» танловларини тақдирлаш тадбири бўлиб ўтди.
Мазкур танловда соҳавий хизматлар ва шаҳар-туман ИИБларида жойлашган «маънавият ва маърифат хонаси» ва «кутубхона»лари ўрганилиб чиқилди ва ғолиблар аниқланди. Ғолибларга, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник И.Ахмедов томонидан диплом ва пул мукофотлари тантанали равишда топширилди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech