Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари томонидан 2024 йил 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ҳамда йўл қўйилган камчиликлар юзасидан ҳисобот-йиғилиши ўтказилди
Танқидий руҳда ўтказилган ҳисобот-йиғилишда 2024 йил 9 ойида эришилган ижобий натижалар билан бир қаторда, тизимда йўл қўйилган камчиликлар, уларни келиб чиқишига сабаб бўлган омиллар, шунингдек, ходимларнинг тартиб ва ижро интизомига риоя қилишлари муҳокама қилинди ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан мақсадли чора-тадбирлар белгилаб олинди. Йиғилиш якунида, 2024 йил 9 ойи давомида ўз хизмат бурчини масъулият билан сидқидилдан, ҳалол бажарган, ижобий натижаларга эришган, ҳамкасбларига ўрнак бўлган бир гуруҳ терговчи ва суриштирувчиларга Вазирликнинг фахрий ёрлиқлари топширилиб, пул мукофотлари билан тақдирланди. Шунингдек, «Энг яхши тергов жамоаси» номинацияси бўйича фахрли иккинчи ўринни қўлга киритган, Нукус шаҳар бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими катта терговчиси катта лейтенант Т.Т.Рейпназаров, Нукус шаҳар бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими терговчиси катта лейтенант Г.А.Бабаджанова ва Тўрткўл тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси терговчиси катта лейтенант Ш.З.Шермоновларга пул мукофоти ва эсдалик совғалар топширилди. Бундан ташқари, Ички ишлар органлари тергов соҳасида кўп йиллар хизмат қилган подполковник Б.У.Патуллаев, подполковник А.Т.Отегенов ва капитан Б.Б.Батыровларга эсдалик совғалар топширилиб, нафақага кузатилди.