Сайёр қабулларнинг иккинчи куни Тахиатош ва Бўзатов туманларида бўлиб ўтди
Бугунги кунда аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш, одамлар билан билан очиқ мулоқот орқали уларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим топиш мақсадида сайёр қабуллар ўтказилиб келинмоқда.Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган сайёр қабулларнинг иккинчи куни Тахиатош, Хўжайли ва Шуманай туманлари аҳолиси учун Тахиатош туманида, Бўзатов ва Кегейли туманлари аҳолиси учун Бўзатов туманида бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги масъул ходимлари томонидан ҳудуд аҳолиси билан суҳбатлар ўтказилиб, фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар ўрганилиб уларни ҳал қилиш чоралари кўрилди.
Қабул давомида, фуқаролардан 40та мурожаатлар келиб тушган бўлса мурожаатларнинг 13 таси жойида ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган 7 та мурожаатлар кўриб чиқиш учун тегишли мутасадди идоралар вакиллари томонидан назоратга олинди. 20 та мурожаат бўйича асослантирилган ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Мурожаатларда асосан фуқаролик олиш, биометрик паспорт расмийлаштириш, соҳа ходимларига миннатдорчилик, ички ишлар, терговга қадар текширув ҳамда суриштирув ҳаракатларидан норозилик масалалари кўтарилди.
Сайёр қабул доирасида фуқаролиги бўлмаган шахс сифатида яшаб келаётган 10та фуқарога Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортлари тантанали равишда топширилди
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати