“Темурбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Бугун биз ўз қалб қўрини, қўз нурини, меҳр – муҳаббатини, келажаги буюк юртга баркамол авлодларни – комил инсонларни тарбиялашдек масъулиятли вазифани зиммаларига олиб, бу олижаноб ишни шараф билан бажаришга бел боғлаган устозларимизни, муаллиму – мураббийларимизни қутлаш, эъзозлаш куни 1 октябрь «Ўқитувчи ва мураббийлар куни» умумхалқ байрами сифатида нишонланиб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ “Темирбеклар мактаби” ҳарбий академик лицейида санага бағишланиб байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирга, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов унинг ўринбосари полковник И.Ахмедов вазирнинг маслаҳатчиси истеъфодаги полковник О.Турдақов лицей ўқитувчи, мураббийлари ўқувчилари иштирок этишди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов сўзга чиқиб, мазкур лицей ўқитувчиларни байрам билан табриклади ҳамда байрам муносабати билан Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари Ички ишлар вазирликларининг буйруқлари билан мукофотланган ўқитувчи ва мураббийлари совғалар топширилди.
Байрам тадбири лицей ўқувчилари томонидан тайёрланган концерт дастури билан давом этди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати