23 Октябр 2021 йил 562

"Темурбеклар мактаби" ҳарбий академик лицейи ўқувчилари ваъда қабул қилишди.

Жорий йилнинг 22 октябрь куни Нукус “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейида 25 октябрь Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати 1 курс ўқувчиларининг “Тантанали ваъда” бериш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирга Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Ж.Темирханов, вазир ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи М.Юсупов, фахрийлар ва ота-оналар ташриф буюрдилар.
Дастлаб саф майдонига жанговар байроқ олиб кирилди, кейин 1 курс ўқувчилари тантанали ваъда қабул қилишди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Ж.Темирханов ўқувчиларни тантанали ваъда қабул қилганлиги билан табриклади. Сўнг, лицей ўқувчиларининг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.
Тадбир, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ходимларининг концерт дастури билан давом этди.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech