Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти иштирокида вазирлик ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари шахсий таркиби ҳамда уларнинг ота-оналари ва яқин қариндошлари билан учрашув бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 28 июнь куни, Ички ишлар вазирлигида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов, вазир ўринбосарлари полковник М.Рахматуллаев ва полковник И.Ахмедов ҳамда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ўз хавфсизлик бошқармасининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бўлим бошлиғи подполковник Қ.Самандаров иштирокида видеоконференц алоқа тизими орқали, вазирлик ҳузуридаги Тергов бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари шахсий таркиби ҳамда уларнинг ота-оналари ва яқин қариндошлари билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан, бугунги кунда ички ишлар органларининг тергов бўлинмаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, охирги пайтлари жойлардаги айрим тергов бўлинмалари ходимлари томонидан содир этилаётган салбий ҳолатлар, хизмат ва ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида атрофлича сўз юритилиб, келгусида ходимлар томонидан таъмагирлик, порахўрлик, хизмат вазифасини суиистеъмол қилиш билан боғлиқ иллатларга йўл қўймаслик, бундай салбий ҳолатлар юз берганда уларга нисбатан қаттиқ интизомий жазо чоралар кўрилиши ҳамда хизматига содиқ, ҳалол меҳнат қилаётган ходимларни ҳар доим рағбатлантириб борилиши ҳақида маълумот берилди. Учрашув давомида, тергов бўлинмалари ходимларининг ота-оналари ҳам сўзга чиқиб, бугунги кунда фарзандларига яратиб берилаётган шароитлардан, ички ишлар органлари раҳбариятига ўз миннатдорчилигини билдириб ўтди. Учрашув сўнгида, тергов бўлинмаларида хизмат қилиб, хизматда яхши натижаларга эришиб келаётган намунали бир гуруҳ ходимларнинг ота-оналарига Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ташаккурномалари тантанали равишда топширилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати