11 Август 2021 йил 1158

Тест синовларига тақиқланган буюмлар олиб киришга уринган абитуриентлар аниқланди.

Олий ўқув юртларига кириш учун мамлакатимизда ҳам тест синовлари қизғин паллага кирди. Нукус шаҳрида ҳам бу жараён 2 босқич бўлиб ўтмоқда.
Пандемия шароити боис ёшлар профилактик дезинфекция воситалари тиббий ниқоб ва бош кийимлар билан таъминланмоқда. Тест синовларини топширишда билимига ишонган ёшлар саволларни ечиб чиқмоқда.
Аммо айрим абитуриентлар томонидан қанча огоҳлантиришларга қарамасдан тест синовларига олиб кириш тақиқланган воситаларни олиб киришга уриниш ҳолатлари учрамоқда. Лекин ички ишлар органлар ва миллий гвардия ходимларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли бундай ҳолатларнинг олди олинмоқда.
Жорий йилнинг 11 август куни ўтказилган тест синовларига, 2та ҳолатда уяли телефон қулоқчинларини олиб киришга уриниш ва 1 ҳолатда шпаргалка фойдаланишга уринган абитуриентлар аниқланган ва тест синовларидан четлатилган.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.

Text to speech