Устозларга ҳурмат эҳтиром кўрсатилди.
Бир неча йилдирки, юртимизда 1 октябрь — Ўқитувчилар ва мураббийлар куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаб келинмоқда. Устоз деганда, ҳар қайси инсон кўнглида чуқур ҳурмат — эҳтиром ва чексиз миннатдорлик туйғулари, шу билан бирга, ҳеч қандай бойлик билан ўлчаб ва адо қилиб бўлмайдиган қарздорлик ҳисси пайдо бўлади. Инсон, аввало, унга билим ва маърифат дунёси сари йўл очиб берган, унинг қалбига юксак инсоний фазилатлар ҳиссини сингдириш йўлида заҳмат чеккан устоз ва мураббийларига нисбатан кўнглида ҳамиша миннатдорлик туйғуси билан яшайди.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар органларида ҳам соҳада узоқ йиллар хизмат қилиб эл юрт тинчлиги йўлида фидойи хизмат қилган, бир нечта шогирдларга устозлик қилган фахрийлар кўпчиликни ташкил қилади. Мамлакатимизда кенг миқёсида нишонланиб келаётган l-октябрь Ўқитувчилар ва мураббийлар куни умумхалқ байрами муносабати Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник А.Темирханов унинг ўринбосари полковник И.Ахмедов вазирнинг маслаҳатчиси истеъфодаги полковник О.Турдақовлар ички ишлар органларининг шундай фахрийларидан хабар олиб, байрам совғаларини улашишди шунингдек, фахрийларнинг вазирликнинг тиббиёт бўлими ходимлари томонидан соғликлари текширилиб керакли тавсиялар берилди.
Фахрийлар ҳам ўзларига қаратилаётган эътибордан кўнгиллари шод бўлиб ўз миннатдорчиликларини билдиришди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати.