15 Январ 2025 йил 2842

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди

Тадбирни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Бахтияр Торебеков очиб берди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожоновнинг байрам табригини йиғилганларга ўқиб эшиттирди. Ундан сўнг Республикамиз ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда фаол хизмат қилган бир гуруҳ ходимларга ҳамда фахрийларга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг идоравий кўкрак нишонлари, эсдалик қўл соатлари, муддатидан олдини махсус унвон, пул мукофотлари ҳамда фахрий ёрлиқлари тантанали равишда топширилди. Тадбирнинг иккинчи қисмида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг “Арал жулдизлари” ансамбли ҳамда маданият ходимларининг концерт дастури намойиш этилди.
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати      

Text to speech