12 Январ 2021 йил 1245

Ватанпарварлик ойлиги доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.

14-январь Ўзбекистон қуролли кучлари ташкил этилган сана. Ушбу кун муносабати билан жойларда ҳарбий ва ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари томонидан ёшларда ватанпарварлик туйғусини оширишга қаратилган байрам тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Жорий йилнинг 12 январь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ Халқаро Аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинлари Нукус алоҳида батальони томонидан ўқувчи ёшларга очиқ эшиклар куни ўтказилди.Бу ерда йиғилган ёшлар мазкур ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчиларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишишди.Шунингдек, ҳарбий қисм ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги соҳавий хизмат ходимларининг чиқишлар намойиш этилди.
Шундай тадбир, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қорақалпоқ академик лицейида ҳам бўлиб ўтди.Тадбирда, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник И.Ахмедов сўзга чиқиб, бугунги кунда ўқувчи ёшларга яратилаётган шароитлар ҳақида айтиб, ҳаммани келаётган байрам билан табриклади.
Сўнг, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича махсус отряди томонидан хизматга жалб этилган робот ёрдамида портловчи модданинг зарарсизлантириш жараёни намойиш этилди ва хизмат итларининг имкониятлари таништирилди. Ходимларнинг жанговор саҳна кўринишлари тадбирга йиғилган йигит қизларда юртга бўлган муҳаббат ва садоқат руҳини ошириш билан бир қаторда уларнинг кўпчилигида келгусида ички ишлар органи ходими бўлиш истаги пайдо бўлди.
Жанговор чиқишларидан сўнг ўқувчилар хизматда фойдаланадиган қурол аслаҳалар ва махсус техникалар билан яқиндан танишиш имконига ҳам эга бўлишди.Бу каби тадбирларга ёшларни кенг жалб қилиш келажакда улар орасида содир бўлиши мумкин бўлган салбий вазиятларнинг олдини олишга ҳам асосий омил сифатида хизмат қилса ажаб эмас.

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Ахборот хизмати

Text to speech